31.07.2019 23:06
1483
Абрамов «арманча вариантни топган» ва «Бунёдкор» 3-ўринга чиққан ўйиндан фотогалерея

Суперлига 15-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Сурхон» ўйинида «Қалдирғочлар» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйин «Бунёдкор» сафида биринчи бўлимдаёқ захирадан майдонга тушган Жавоҳир Қаҳрамоновнинг бенефисига айланиб кетди десак бўлади. У битта гол урди ва битта голга ассистентлик қилди.

Баларусда йиғин ўтказган Абрамов жамоаси уйга яхши кайфиятда қайтган кўринади. Жамоа кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди. «Бунёдкор» иккинчи давранинг дастлабки икки ўйинида нақ 7 та гол урди.

Абрамов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида яна қизиқарли гаплар билан барчанинг кайфиятини кўтарди. Саволларга жавоб берар экан мураббий арманларда доим вариан бўлишини айтиб, ҳазил қилди.

«Бунёдкор»нинг бу галги ўйинини Самвель Бабаян ҳам стадиондан кузатди, чунки кейинги турда «Қалдирғочлар» айнан «Локомотив» билан тўқнашади. Tribuna.uz мухбири ўйинни стадиондан кузатди ва қуйида «Бунёдкор» - «Сурхон» баҳсидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар