30.07.2019 15:14
4765
Теглар
Бразилияда Роналдиньога тегишли 57та кўчмас мулк объекти тақиққа тушди

Бразилия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдиньога ўз юртидан чиқишга тақиқ қўйилган.

Folha de S.Paulo газетасининг хабар беришича, 39 ёшли собиқ футболчига белгиланган жарима ва бошқа қарзлар туфайли унинг 57та кўчмас мулк объекти ҳам тақиққа тушган. Суд қарори билан бу кўчмас мулкларнинг сотилиши ман этилган.

Роналдиньо Порту-Алегри шаҳрида, кўл бўйида омбор ва балиқ тутиш платформасини ноқонуний қургани ва бу билан табиатга етказган зарари учун 2,3 млн евро жарима тўлаши керак.

Бу пулни тўламагунга қадар Роналдиньога ўтган йилнинг ноябрида олиб қўйилган паспорти қайтарилмайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар