28.07.2019 00:16
2981
Теглар
Узоқ кутилган ғалабадан фоторепортаж: “Андижон” – “Бухоро”

“Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтган Суперлига баҳслари 14-турида “Андижон” “Бухоро” клубини қабул қилди.

Биринчи бўлим тенгкурашлар остида ўтган бўлса, иккинчи бўлимда мезбонлар яққол устунликка эришдилар. 76 – дақиқада Ойбек Қиличев жаримадан гол киритиб ҳисобни очган бўлса, ўйиннинг қўшимча вақтида Фарҳод Бекмуродов стадион таблосига ўз номини ёздирди.

Танаффусда “Соғлом авлод” стадиони сухандони Ғуломқодир Абдураҳимовнинг фаолиятига 50 йил тўлганлиги муносабати билан юбилярга вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Фирдавс Эрматов, Андижон

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар