26.07.2019 17:07
5861
«МЮ» Лукакуга ўринбосар топиб қўйди

«Лион» ҳужумчиси Мусса Дембеле «Манчестер Юнайтед» қизиқишлари доирасига тушиб қолган.

Sky Sports хабарига кўра, манкунианликлар Лукаку клубдан кетса, 23 ёшли французни сафига қўшиб олмоқчи. Айни вақтда Лукаку «Интер»га ўтиши кутилмоқда. 

Ўтган мавсумда Дембеле «Лион» учун барча турнирлар доирасида 44 учрашувда майдонга тушиб, 19 гол урган ва 5 голга узатма берган. Футболчи муқаддам «Фулҳэм» ва «Селтик» клублари сафида тўп сурган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар