08.07.2019 15:32
1506
«Барселона» сафар ўйинлари учун янги либосини тақдим этди

«Барселона»нинг 2019/20 мавсуми сафар ўйинлари учун либоси дизайни клуб академияси – Ла Масиянинг 40 йиллигига бағишланган. Жаҳонга машҳур академия 1979 йилда очилган эди.

Сариқ рангли либос марказидан кўк ва анорранг диагонал чизиқлар ўтказилган. «V» шаклидаги ёқанинг орқа томонидаги вертикал чизиқлар эса Каталония байроғи – Саньера рангларида.

Экипировка икки хил вариантдаги шортилар (сариқ ёки кўк) ва сариқ гетрани ҳам ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, «Барса»нинг техник ҳомийси узоқ йиллардан буён Nike компанияси саналади.

Жамоанинг кейинги мавсумдаги асосий либоси кўк ва анорранг катаклар кўринишидаги шахмат тахтаси каби ишланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар