05.07.2019 10:40
8995
Буффон – 1-рақам ва сардорликни рад этгани, Сарри, Роналду ва ЕЧЛ орзуси ҳақида

Бир йиллик танаффусдан сўнг «Ювентус»га қайтган дарвозабон Жанлуижи Буффон итальян мухбирлари билан суҳбатда бўлди. Суҳбат тафсилотларини Football Italia келтириб ўтган.

77-рақам ҳақида

77-рақам ҳақида ўйлаб қўйгандим, бу рақам ўтмишимни акс эттиради. «Парма»да шу рақамда ўйнардим ва у менга омад келтирган, рақамимни ҳақиқатан яхши кўрардим.

1-рақам ва сардорлик боғичини рад этгани

Шчесни ва Кьеллинига 1-рақам ва сардорлик боғичини таклиф қилишгани учун раҳмат айтаман, бироқ мен кимдандир ниманидир олиб қўйиш учун қайтганим йўқ.

Мен, шунчаки, клубга қўлимдан келганича ёрдам бермоқчиман. Асосий дарвозабон Шчеснининг 1-рақамда ўйнаши тўғри. Сардорликка келгач, бизда Жоржио Кьеллинидек жуда зўр футболчи бор.

Роналду билан жамоадош бўлиш ҳақида

Жуда ажойиб – Криштину Роналду билан бирга ўйнаш имкониятига эга бўляпман. Ўтган мавсум «ПСЖ»да Неймар ва Мбаппе каби чемпионлар билан жамоадош бўлгандим. Энди эса «Ювентус» шарофати билан Роналду билан бирга ўйнайман. Бу – катта туҳфа.

Маурицио Саррига шогирд бўлиши ҳақида

Сарри билан аллақачон кўришдик, у менда жуда зўр таассурот қолдирди. Биринчи матбуот анжумани куни ҳам ҳаммада шундай бўлган бўлса керак.

Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш ҳақида

Мавсумни фақатгина ЕЧЛда ғолиб чиқишни ўйлаб бошлаб бўлмайди. Шундай қилсанг, бу муваффақиятсизликларни бошлаб бериши мумкин.

Албатта, Чемпионлар лигаси бош соврини – футболчилар энг кўп орзу қиладиган ва энг нуфузли кубок. Лекин финал май ойининг охирида бўлади, ҳатто баъзан июнь ойи бошига ҳам тўғри келиши мумкин. Унга қадар эса 10 ой вақт бор.

Тотти ва де Россининг «Рома»дан кетгани ҳақида

Бу афсусланарли. Рим ва «Рома» ҳақида ўйлаганда, ўзига хос рамзлар хаёлга келади. Гап футбол ҳақида кетганда ҳеч ким уларни Франческо ва Даниелесиз тасаввур эта олмайди.

Шуниси аниқки, биз ҳеч қайсимиз билмайдиган нарсалар ҳам бор ва уларнинг асосида баъзи қарорлар қабул қилинади.

Ишонаманки, менинг киндигим ҳеч қачон «Ювентус»дан узилмайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар