05.07.2019 16:50
9457
«Аякс» де Йонгнинг тақдимот кунида «Барселона»га ўзига хос усулда мурожаат йўллади

Бугун «Барселона» янги яримҳимоячиси Френки де Йонг тақдимотини ўтказади.

Тиббий кўрикдан ўтган 22 ёшли хавбек маҳаллий вақт билан соат 18:15да (Тошкентда 21:15) «кўк-анорранглилар» билан шартномага имзо чекиши, 19:00да «Камп Ноу»да мухлислар қаршисига чиқиши белгиланган.

Соат 19:45да «Барса» президенти Хосеп Мария Бартомеу иштирокида тақдимот маросими бошланади. Тадбирда клуб раҳбари ва янги футболчи воқелик юзасидан фикрларини журналистлар билан бўлишади.

Айни пайтда, Френкининг собиқ клуби «Аякс» Барселонада ўзига хос акция ташкил этди.

Амстердам жамоаси Барселонадаги сайёҳлик автобусларига Испания чемпионига аталган, қисқа мурожаат битилган баннерга буюртма берган.

«Барса», келажакдан завқ ол. Худди биз каби», – дейилган баннерда. Худди шундай мурожаат Sport ва Mundo Deportivo газеталари саҳифаларида ҳам босилган.

Эслатиб ўтамиз, «Аякс» де Йонгни 2015 йилда «Уиллем II» клубидан 1 млн еврога сотиб олган, 2019 йил январида эса «Барселона»га 75 млн еврога сотган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар