23.06.2019 10:28
2590
«МЮ» кўз остига олган Мусса Дембеле «Лион»даги келажаги масаласига аниқлик киритди

«Лион» ҳужумчиси Мусса Дембеле бу ёзда жамоадан кетмасликка қарор қилган.

«Келганимда беш йиллик шартнома имзолагандим. Ҳозир шунинг тўрт йили қолган. Шундай экан, мен «Лион» аъзоси бўлиб қоламан», – деган 22 ёшли ҳужумчининг сўзларини келтирмоқда beIN Sports.

Аввалроқ Дембелега «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Мусса «Лион»га бир йил олдин «Селтик»дан келиб қўшилган. Ўтган мавсум у Франция чемпионатида 15та гол уришга муваффақ бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар