18.05.2019 18:16
3634
Ла Лига. «Атлетико» мавсумнинг охирги ўйинида бир киши кам ўйнаб, камбэк қилди

Испания чемпионатида 38-тур ўйинлари бошланди. «Атлетико» мавсумнинг охирги ўйинини меҳмонда «Леванте»га қарши ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Антуан Гризманнинг «Атлетико» сафидаги охирги расмий ўйини бўлган баҳс Симеоне жамоаси учун оғир ўтди.

51-дақиқада ҳужумчи Анхель Корреа қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Бу вақтда «Леванте» 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Бир киши кам бўлиб ўйнаганига қарамай, «Атлетико» ҳисобни тенглаштиришни уддалади. 68-дақиқада Родри, 79-дақиқада Серхио Камельо гол уриб, мувозанатни тиклашди. 2001 йилда туғилган Камельо бу ўйинда «Атлетико» сафида дебют қилди.

Шу тариқа «Атлетико» Ла Лиганинг жорий мавсумини 76 очко тўплаган ҳолда 2-ўринда якунлади.

Ла Лига. 38-тур
Леванте – Атлетико 2:2
Голлар
: Кабако (6), Марти (36) – Родри Эрнандес (68), Камельо (79).
Леванте: Коке, Луна (Саймон, 73), Рубен Везу, Кабако, Педро Лопес (Моралес, 78), Рочина (Мансанара, 33), Барди, Кампанья, Родригес, Двамена, Марти.
Атлетико: Адан, Филипе Луис, Хуанфран, Монтеро (Мольехо, 75), Годин, Родри Эрнандес, Коке, Парти (Камельо, 46), Лемар (Витоло, 63), Корреа, Гризманн.
Четлатиш: Корреа (51).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар