28.04.2019 16:42
4666
«Барселона»нинг чемпионлик ўйинида мағлуб бўлган «Леванте» дарвозабони рекорд ўрнатди

«Барселона» Ла Лига 35-туридан ўрин олган «Леванте»га қарши ўйинда ғалаба қозониб, 26-марта Испания чемпионига айланди. Бу баҳсда Лионель Месси томонидан киритилган гол каталонияликларга ғалаба келтирди. «Барселона» валенсияликлар дарвозасини осонликча ишғол қила олмади ва бунга «Леванте» дарвозабони Айтор Фернандес сабабчи бўлди.

«Леванте»нинг 27 ёшли посбони «Барселона» футболчиларининг дарвоза томон йўллаган 11 та аниқ зарбасини қайтарди. Ла Лига жорий мавсумида бирор дарвозабон бир ўйинда бу қадар қўп сейвни амалга оширмаган эди. «Барселона» ўзи учун чемпионлик ўйинига айланган «Леванте»га қарши баҳсда умумий 23 марта дарвоза томон зарба йўллади.

1991 йилда туғилган Айтор Эрнандес «Атлетик» Бильбао клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2018 йилдан буён «Леванте»да ўйнаб келади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар