10.04.2019 09:04
4797
Сон Хён Мин ЕЧЛда 10 та гол урган Максим Шацкихдан кейинги иккинчи осиёлик футболчи бўлди

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Хён Мин УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши ўйинда (1:0) жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. Шу куни Чемпионлар Лигасида 50-ўйинини ўтказган жанубий кореялик футболчи кўҳна қитъанинг энг йирик мусобақасида 10-голини урди.

Сон осиёлик футболчилар ичида УЕФА Чемпионлар Лигасида 10 та гол урган иккинчи футболчига айланди. Олдинроқ бундай натижани осиёлик футболчилар ичида фақат ўзбекистонлик Максим Шацких қайд этган. Ўзбекистон миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланувчи Шацких «Динамо» Киев сафида ЕЧЛ баҳсларида 11 та гол урган.

Шацких Чемпионлар Лигасида «Реал» (2 та), «Ювентус», «Ньюкасл» (2 та), «Арсенал», «Рома», «Локомотив» каби жамоалар дарвозасига гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар