18.01.2019 19:19
8452
«Леванте» Кубок ўйини бўйича «Барселона» устидан шикоят йўллади

«Леванте» клуби Испания Кубоги 1/8 финал босқичи доирасидаги «Барселона»га (2:1) қарши дастлабки ўйин натижаси бўйича мамлакат футбол федерациясига шикоят йўллади.

Гап шундаки, бу беллашувда каталонияликлар таркибида дисквалификацияси бор футболчи – Хуан Мовилья майдонга тушган. У «Барселона» ёшлар жамоаси таркибида дисквалификация қилинган.

«Леванте» клуби фикрига кўра, Мовильянинг бу ўйинда майдонга тушиш ҳуқуқи йўқ эди. Чунки ёшлар жамоасида дисквалификация қилинган футболчи фақат жазони ўтаганидан сўнг, катталар таркибида ўйнаши мумкин. Шу туфайли, «Барселона» мусобақадан четлатилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, «Леванте» жавоб баҳсида 0:3 ҳисобида ютқазиб, кейинги босқичга чиқолмади. «Барселона» эса бугун ўтказиладиган чоракфинал қуръасида иштирок этиши керак.

Қайд қилиш жоизки, 2015 йилда «Реал» дисквалификацияси бўлган футболчи Денис Черишевни майдонга туширгани учун Испания Кубогидан четлатилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар