22.11.2018 15:52
7278
Теглар
Прокуратура Роналдиньонинг оиласига тегишли учта автомобилни мусодара қилди

Бразилия бош прокуратураси собиқ футболчи Роналдиньо ва унинг акаси Роберто де Ассисга тегишли учта автомобилни мусодара қилди.

Globo Esporte`нинг маълум қилишича, Роналдиньонинг оиласига қарашли иккита BMW ва битта Mercedes-Benz русумидаги машиналар, шунингдек мусаввир Андре Берардо томонидан ишланган картина мусодарага тушган. Прокуратура аввал эълон қилинган айблов бўйича жазони қўллаш учун шундай чора кўрган.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли собиқ футболчи акаси билан биргаликда ноқонуний қурилиш ишларини олиб боргани учун тахминан 2 миллион евро миқдорида жаримага тортилган ва паспорти олиб қўйилган. Улар тақиқланган жойда омбор ва балиқ тутиш платформасини қуриш билан экологик зиён етказганликда айбланганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар