01.09.2018 17:41
3099
Максим Шацких PRO лицензиясини олди

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Максим Шацких УЕФА мураббийлик курсини тугатиб, PRO лицензиясини олди.

Украина пойтахти Киев шаҳрида УЕФА дастури бўйича таълим олган мутахассисларга PRO категориясидаги дипломлар топширилди. Шацкихдан ташқари, улар орасида Вирт Юрий, Дзюба Олег, Березовчук Андрей, Бахтадзе Давид, Езерский Владимир, Калинин Андрей, Калиниченко Максим, Косовский Виталий, Мандриевский Вадим, Матвийченко Павел, Мелащенко Александр, Меликян Егише, Монарев Роман , Нагорняк Сергей, Абазадзе Дмитрий, Солдатов Сергей, Тлумак Андрей ва Шпанюк Виталий ҳам бор.

Қайд қилиш жоизки, PRO лицензияси исталган мамлакатнинг энг юқори лигаси клубларини бошқариш имкониятини беради.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Максим Шацких Киевнинг «Динамо» клуби бош мураббийи Александр Хацкевич мураббийлар штабида ишламоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар