Месси «Барселона»нинг кейинги учрашувида майдонга туша олмайди

Испания 20 Март 2017 6495

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 29-турида «Гранада»га қарши кечадиган учрашувда майдонга туша олмайди.

Аргентиналик футболчи 28-турда «Валенсия»га қарши ўтказилган учрашувда иккита гол уриш билан бирга 86-дақиқада сариқ карточка ҳам ишлаб олди. Бу Мессининг мавсумдаги бешинчи сариқ карточкаси бўлди ва энди у автоматик равишда бир ўйинга дисквалификация қилинади.

«Гранада» — «Барселона» учрашуви 2 апрель куни «Лос-Карменес» стадионида бўлиб ўтади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: