«Ливерпуль» топ-6 жамоаларига қарши ўйинларда аутсайдерларга қарши ўйинлардагидан кўп очко олди

Англия 20 Март 2017 3183

«Ливерпуль» Англия чемпионатининг жорий мавсумида етакчи жамоаларга қарши ўйинларда аутсайдерларга қарши ўйинлардагидан яхшироқ натижаларни қайд этган.

Клопп шогирдлари «Манчестер Сити»га қарши ўйиндан кейин кучли олтиликдаги жамоаларга қарши ўйналадиган ўйинларни тугатди. Мерсисайдликлар жамоаси кучли олтиликдаги жамоаларга қарши («Челси», «Тоттенҳэм», «Манчестер Сити», «МЮ» «Арсенал». «Ливерпуль» ҳам топ-6 жамоаларидан бири - таҳр) 10 ўйин ўтказди ва 5 ғалаба ва 5 дуранг қайд этиб, 20 очко олди. Шу билан бирга турнир жадвалининг қуйи қисмида жойлашган 6 жамоага қарши ўйинларнинг 10таси ўтказиб бўлинган ва жамоа бу ўйинларда 19 очко олган.

«Қизиллар» жамоаси 29 тур ўйинларидан кейин АПЛ турнир жадвалида 56 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринда.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: