Ирландия клуби сардори уйидан жонсиз ҳолда топилди

Европа 20 Март 2017 5746

Ирландиянинг «Дерри Сити» клуби ҳимоячиси ва сардори Райан Макбрайд 27 ёшида вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар тарқатган.

Манбаларга кўра, футболчи ўзининг Дерри шаҳридаги уйида ўлик ҳолатида топилган. Ўлим сабаби ҳозирча ноъмалум бўлиб қолмоқда.

18 март куни Макбрайд Ирландия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган «Дроэд» жамоасига қарши учрашувида майдонга тушганди. Учрашув «Дерри Сити»нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган, Макбрайд ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилганди.

Макбрайд фаолиятининг барча қисмида айнан «Дерри Сити» футболчиси сифатида тўп сурганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: