Данни «Арсенал»га офсайддан гол урганини тан олди (фото)

Россия 20 Март 2017 4431

«Зенит» жамоаси ярим ҳимоячиси Мигел Данни Россия чемпионатининг 20-турида Туланинг «Арсенал» жамоасига қарши кечган ва 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйинда гол урганида «микроскопик» даражадаги «ўйиндан ташқари ҳолатда» бўлганини тан олди.

«Дзюба йиқитилганида пенальти тўғри қўйилди. „Арсенал“ футболчиси уни қучоқлаб олиб, тўхтатди. Мен билан боғлиқ вазиятда эса микроскопик офсайд бор эди. Аммо бизнинг жамоа бунгача неча марталаб ҳакамларнинг хато қарорларидан жабрланганди! Бу футбол, бунда ҳар қандай ҳолат содир бўлиши мумкин. Ҳакамлар ҳам одам, улар ҳам хато қилади.

Менимча биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Дарвозабонимиз ҳам яхши ўйин кўрсатди. Танаффус вақтида шу руҳда давом эттиришга келишиб олдик. Бу эса бизга керакли натижани тақдим этди», — дея Даннининг сўзларини келтирган «Спорт-экспресс».

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: