Бундеслига. «Бавария» энг яқин таъқибчисини 13 очкога ортда қолдириб кетди

Германия 20 Март 2017 2866

Германия чемпионатининг 25-туридан ўрин олган яна икки учрашув бўлиб ўтди. Турнинг марказий учрашуви Мёнгхенгладбахда бўлиб ўтди.

«Бавария»ни ўз уйида қабул қилган «Боруссия» Томас Мюллер томонидан киритилган ягона гол эвазига имкониятни бой бериб қўйди. Ушбу ғалабадан кейин «Бавария» ҳисобидаги очколар сони 62тага етди ва жамоа энг яқин таъқибчиси «РБ Лейпциг»ни 13 очкога ортда қолдириб кетди. «Боруссия» М эса 32 очко билан 10-поғонани эгаллаб турибди.

Турнинг яна бир учрашувида «Майнц» «Шальке»ни қабул қилди. Бу учрашувда ҳам меҳмонлар кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Германия бундеслигаси, 25-тур

Боруссия М – Бавария 0:1 (0:0)
Гол:
Мюллер (63).
Боруссия М: Зоммер, Эльведи, Кристенсен, Вестергор, Вендт, Ҳеррманн (Азар, 64), Янчке (Дрмич, 73), Штробль, Хан (Бенеш, 81), Ҳофманн, Раффаэл.
Бавария: Нойер, Лам, Мартинес, Ҳуммельс, Алаба, Хаби Алонсо (Киммих, 77), Алькантара, Роббен (Саншеш, 85), Мюллер, Рибери (Коман, 73), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Хаби Алонсо (56), Мартинес (87).

Майнц – Шальке-04 0:1 (0:0)
Гол:
Колашинац (50).
Майнц: Лессль, Донати, Бунгерт, Рамальо, Бросински, Гбамен, Латца (Муто, 82), Озтуналы, Кркич (Квайсон, 61), Самперио (Де Бласис, 61), Кордоба.
Шальке-04: Фэрманн, Керер, Ҳёведес, Бадштубер, Колашинац, Горетцка (Бенталеб, 46), Стамбули, Шопф, Майер (Калиджури, 62), Шупо-Мотинг, Бургшталлер (Ди Санто, 83).
Огоҳлантиришлар: Самперио (25), Бургшталлер (28), Бунгерт (63), Бадштубер (69), Шопф (82), Шупо-Мотинг (90).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: