А Серия. «Рома» иродали ғалабага эришиб, «Наполи»ни қувиб ўтди

Италия 20 Март 2017 4022

Италия А сериясининг 29-туридан ўрин олган яна икки учрашув бўлиб ўтди. Ўз уйида «Сассуоло»ни қабул қилган, «Рома» иродали ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида Грегор Дефрель томонидан киритилган гол эвазига меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Бироқ Леандро Паредес ва Муҳаммад Салоҳ биринчи бўлимда, Эдин Джеко иккинчи бўлимда киритган голлар эвазига римликлар ғалабани ўз томонига оғдира олишди.

Ушбу ғалабадан кейин «Рома» ҳисобидаги очколар сони 65тага етди ва жамоа яна 2-ўринга кўтарилиб олди. Римликлар пешқадам «Ювентус»дан 8 очко кам тўплаган бўлса, «Наполи»ни икки очко ортда қолдирмоқда.

Яна бир учрашувда «Удинезе» «Палермо»ни йирик ҳисобда тор-мор этди. Удинедаги «Фриули» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. «Палермо» қаторасига учинчи учрашувда мағлубиятга учради.

Роланд Шаллаининг голига мезбонлар  Сирил Теро, Дуван Сапата, Родриго Де Пауль ва Якуба Янктонинг голлари билан жавоб қайтаришди. 

Эндиликда «Удинезе» 36 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 12-поғонани банд этган, «Палермо» 15 очкоси билан 18-ўринда ва лигада қолишни таъминлайдиган 17-дан 7 очкога ортда қолмоқда.

Италия А серияси, 29-тур

Рома – Сассуоло 3:1 (2:1)
Голлар:
Паредес (16), Салоҳ (45), Джеко (68) – Дефрель (9).
Рома: Шченсни, Манолас, Фасио, Рюдигер, Бруно Перес (Джеко, 60), Паредес (де Росси, 87), Стротман, Эмерсон, Наингголан, Эл-Шааравий, Салоҳ (Перотти, 76).
Сассуоло: Консильи, Летсхерт (Лирола, 46), Ачерби, Пелузо, Делль`Орко, Пеллегрини, Миссироли (Риччи, 69), Данкан, Политано, Дефрель (Матри, 58), Берарди.
Огоҳлантиришлар: Летсхерт (37), Пелузо (90), Стротман (90).

Удинезе – Палермо 4:1 (1:1)
Голар:
Терео (42), Сапата (60), де Пауль (68), Янкто (80) – Шаллаи (12).
Удинезе: Скуффет, Видмер, Ларангейра, Анджелла, Самир (Эрто, 73), Агеманг-Баду, Хадльвредссон, Янкто (Кумс, 84), де Пауль, Сапата, Терео (Перица, 58).
Палермо: Посавец, Чонек (Балог, 65), Гонсалес, Гольданига, Морганелла, Гацци, Чочев, Алеэсами (Пеццелла, 64), Диаманти, Несторовски (Яяло, 81), Шаллаи.
Огоҳлантиришлар: Терео (45), Гацци (53), Хадльвредссон (72), Ларангейра (72), Морганелла (84).
Четлатиш: Диаманти (74, Палермо).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: