Мбаппе мавсумдаги 17 ва 18-голларини уриб, «Монако»га ғалаба келтирди

Франция 19 Март 2017 5014

Франция чемпионатининг 30-турида «Монако» «Кан» билан ўйнади. «Мишель д`Орнано» стадионида кечган учрашувда меҳмонлар жамоаси 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Мавсум кашфиётларидан бирига айланган Килиан Мбаппе иккита гол урди, шунингдек, у ишлаган пенальтини Фабиньо голга айлантирди. Фабиньо монегаскликлар жамоаси таркибида 15 марта 11 метрлик нуқтага яқинлашган ва ҳеч қачон адашмаган.

18 ёшли Мбаппе эса Франция чемпионатининг март ойидаги ўйинларида бешинчи голини урди. У мавсум бошидан буён жамоанинг турли турнирларидаги ўйинларида жами 18та гол урди ва 7 голга ҳаммуаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан кейин «Монако» 71 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринда мустаҳкам жойлашди, «Кан» 32 очкоси билан 16-ўринда қолмоқда.

Франция чемпионати, 30-тур
Кан – Монако 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 13 Мбаппе, 0:2 – 49, пенальти Фабиньо, 0:3 – 81 Мбаппе.
Кан – Веркутр, Яҳё, Бен-Юссеф, Гильбер, Да Сильва (Макенго, 67), Адеоти, Бесса, Фере, Роделен, Карамо (Луи, 76), Сантини.
Монако – Субашич, Жемерсон, Глик, Менди, Фабиньо, Лемар (Бернарду Силва, 82), Моутинью, Мбаппе (Кардона, 88), Дирар, Туре, Жермен (Бакайоко, 79).
Огоҳлантиришлар: Да Сильва (38).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: