Лига 1. «Ницца» амалда чемпионлик пойгасидан чиқди ва бошқа натижалар

Франция 19 Март 2017 5813

Франция чемпионатида 30-тур учрашувлари ўтказилмоқда. «Ницца» «Нант» майдонига сафар қилиб очко йўқотди. Нантдаги «Ля Божуар — Луи Фонтено» стадионидаги учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиннинг 22-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Эмилиано Сала ҳисобни очди, 6 дақиқа ўтиб Жан-Мишель Сери жавоб голини урди. Ўйинда бошқа гол бўлмади ва ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.

Эндиликда «Ницца» ҳисобидаги очколар сони 64та ва жамоа учинчи ўринда қолмоқда, «Нант» 38 очкоси билан 10-ўринда.

Мавсумнинг биринчи қисмида турнир жадвалида етакчилик қилган «Ницца» айни дамда «Монако» ва «ПСЖ» жамоаларидан битта кўп ўйин ўтказган ҳолда мос равишда 4 ва 1 очколик фарқ билан ортда қолмоқда. 

Ушбу тур доирасида бугун «Монако» «Кан»га қарши сафар ўйинини ўтказади, «ПСЖ»ни эса «Лион»га қарши жиддий баҳс кутмоқда.

18 март кунги ўйинларда «Бордо» ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. «Монпелье»га қарши кечган учрашувда Диего Ролан дубль қайд этди, яна 3 голга Юнусса Санкаре, Малком ва Валентин Вад муаллиф бўлди. Меҳмонлар сафида ягона жавоб голини Риёз Будебуз урди.

«Лорьян» эса «Нанси»га қарши ўйиннинг иккинчи бўлми ярмига қадар 0:2 ҳисобида ортда бора туриб, 3:2 ҳисоьидаги ғалабага эришди.

«Анже» «Генгам»ни йирик ҳисобда енгди (3:0), «Тулуза» эса «Ренн» билан дуранг ўйнади (0:0).

Франция чемпионати, 30-тур
Нант – Ницца 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 22 Сала, 1:1 – 28 Сери.
Огоҳлантиришлар: Эссерик (44), Лукас Лима (51), Диего Карлос (64), Накульма (90).

Бордо – Монпелье 5:1 (3:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 25 Ролан, 2:0 – 29 Санкаре, 3:0 – 32, пенальти Вада, 3:1 – 47, пенальти Будебуз, 4:1 – 76 Ролан, 5:1 – 90 Малком.
Четлатиш: Конгре (81).

Нанси – Лорьян 2:3 (2:0, 0:3)
Голлар: 1:0 – 28 Мауасса, 2:0 – 42, пенальти Диа, 2:1 – 66 Муканджо, 2:2 – 86 Лотоа, 2:3 – 90 Мвуэмба.
Огоҳлантиришлар: Вакасо (37), Лотоа (55), Гиделейе (88).

Анже – Генгам 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 63 Бамба, 2:0 – 68 Мангани, 3:0 – 83 Дьедиу.
Огоҳлантиришлар: Ндойе (36), Бамба (48), Дидо (56).

Тулуза – Ренн 0:0 (0:0, 0:0)
Огоҳлантиришлар: Бенсебайни (45), Блен (56), Сьо (78), Силла (86).
Четлатиш: Блен (62).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: