«Челси» чемпион бўлиши учун яна неча очко керак? Конте барчасини ҳисоблаб юрибди

Англия 19 Март 2017 5757

«Челси» бош мураббийи Антонио Конте ўз жамоасининг Англия чемпионатининг 29-турида «Сток Сити» устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабасига изоҳ берди.

«Мавсумнинг бу босқичида «Сток»ка қарши ўйнаш учун биз ҳам жисмонан, ҳам руҳан яхши тайёр бўлишимиз керак эди. Бугун оғир ўйин бўлди, биз ҳақиқатан кучли жамоа билан учрашдик, бироқ ғалабага эриша олдик. Кэхилл учун хурсандман, чунки биз унинг қўполлигидан кейин тўп ўтказиб юбордик, бироқ у хатосини тўғрилай олди.

Биз чемпионатни ютишимиз учун яна 21 очко тўплашимиз керак. Яна 10 та ўйин қолди ва биз уларни муносиб ўтказишимиз лозим», деб айтган Конте.

Айни вақтда «Челси» 69 очко билан чемпионат жадвалида 1-ўринни эгалламоқда ва ўзининг энг яқин тақиб қилувчилари «Тоттенҳэм» ва «Манчестер Сити»дан 13 очко олдинда бормоқда. Бироқ бу жамоалар битта кам ўйин ўтказган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: