ЦСКА Грознийда ғалаба қозонди, «Краснодар» «Уфа»ни енга олмади

Россия 19 Март 2017 4169

Россия чемпионатининг 20-турида «Терек» Москванинг ЦСКА жамоасини қабул қилиб кичик ҳисобда ютқазди. Ўйин тақдирини 28-дақиқада Алексей Ионов урган гол ҳал этди.

Жамоа ушбу ғалаба эвазига очколари сонини 39тага етказиб, чемпионат етакчиси «Спартак» билан орадаги фарқни 6тага қисқартирди. Москваликлар жамоасини ушбу турда «Арсенал»ни мағлуб этса, «Зенит» қувиб етиши мумкин. «Терек» 29 очко билан саккизинчи ўринда қолмоқда.

Тур доирасидаги яна бир учрашувда «Краснодар» «Уфа» ни қабул қилди. Учрашувда ҳисоб очилмасдан қолди.

Сергей Семак бошқарувидаги «Уфа» қаторасига тўртинчи учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Ушбу жамоа 32 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида бешинчи ўринни банд этган. «Краснодар» 33 очкоси билан тўртинчи ўринда.

Кейинги турда «Уфа» «Локомотив» билан, «Краснодар» эса «Ростов» билан ўйнайди.

Россия чемпионати
Премьер-лига, 20-тур

«Терек» – ЦСКА – 0:1 (0:1)
Гол: Ионов, 28.
«Терек»: Городов, Уциев, Анхель, Семенов, Мохаммади, Оздоев (Мбенг, 71), Дьембер, Кузяев, Лебеденко, Балай (Садаев, 71), Бериша (Родолфу, 70).
ЦСКА: Акинфеев, А.Березуцкий, Васин, В.Березуцкий, Мариу Фернандес, Вернблум, Головин, Дзагоев, Тошич (Щенников, 75), Ионов (Оланаре, 66), Витинью (Чалов, 81).
Огоҳлантиришлар: Кузяев, 88. В.Березуцкий, 90+4.

«Краснодар» – «Уфа» – 0:0
«Краснодар»: Синицын, Калешин, Гранквист, Мартынович, Петров, Перейра, Шишкин (Газинский, 58), Каборе, Жигулев (Мамаев, 46), Классон (Лаборде, 79), Вандерсон.
«Уфа»: Беленов, Сухов, Живоглядов, Пуцко, Аликин, Стоцкий (Кротов, 80), Карп (Ванек, 61), Засеев, Пауревич, Фатаи, Сысуев (Йокич, 67).
Огоҳлантиришлар: Пуцко, 36. Стоцкий, 42. Аликин, 79.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: