А Серия. «Наполи» 3та гол фарқи билан олдинда бориб, ғалабани қўлдан чиқаришига бир бахя қолди

Италия 19 Март 2017 4342

Италия А Сериясининг 29-тур учрашувлари давом эттирилмоқда.

«Наполи» тур доирасида «Эмполи» майдонига сафар қилди. «Карло Кастеллани» стадионида кечган учрашувда 2:3 ҳисоби қайд этилди.

Биринчи бўлим вақтида Лоренцо Инсинье дублга эришди, Дрис Мертенс ҳам битта гол уриб, жамоа танаффусга 3та гол устунлиги билан йўл олишини таъминлади. Иккинчи бўлим ярмида мезбонлар ҳужумни кучайтиришди ва кетма-кет гол уришди. Умар ал-Каддурий ва Массимо Маккароне биттадан гол уришди аммо жамоани мағлубиятдан қутқариб қола олишмади.

«Наполи» ҳисобидаги очколар сонини 63тага етказди ва А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди, «Эмполи» эса 22 очкоси билан 17-ўринда қолмоқда.

Италия чемпионати
Эмполи – Наполи 2:3 (0:3, 2:0)
Голлар: 0:1 – 19 Инсинье, 0:2 – 24 Мертенс, 0:3 – 38, пенальти Инсинье, 1:3 – 70 Ал-Каддурий, 2:3 – 82, пенальти Маккароне.
Эмполи – Скорупски, Беллуши, Паскуаль, Лорини, Коста, Крунич, Ал-Ҳажи (Маури, 70), Ал-Каддурий, Кроче (Димарко, 86), Тьям, Пуччарелли (Маккароне, 67).
Наполи – Рейна, Кирикеш, Ғулом, Ҳусай, Альбиол, Мертенс (Милик, 83), Аллан, Каллежон, Ҳамшик, Инсинье (Жаккерини, 77), Жоржиньо (Диавара, 62).
Огоҳлантиришлар: Коста (6), Жоржиньо (32), Ал-Ҳажи (64), Каллежон (69), Маури (75), Ҳусай (79), Альбиоль (83).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: