«Вильярреал» Кевин-Принс Боатенг туфайли мағлуб бўлди

Испания 18 Март 2017 4496

«Лас-Пальмас» Испания чемпионатининг 28 тури доирасида ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилди. «Гран Канария» стадионида бўлиб ўтган баҳс мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги ягона гол Кевин-Принс Боатенг томонидан 10-дақиқада киритилди. Меҳмонлар Виктор Руис қизил карточка олганидан сўнг, 19-дақиқадан бошлаб битта кам ўйинчи бўлиб ҳаракат қилишди.

«Лас-Пальмас» (35 очко) Испания чемпионати турнир жадвалининг 11-поғонасини эгаллаб турган бўлса, «Вильярреал» (48) бешинчи ўринда.

Лас-Пальмас – Вильярреал 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 10 Боатенг.
Лас-Пальмас -Лисоаин, Симон, Лемос, Бигас, Кастельяно, Гомес, Меса, Виера, Домингес (Халилович, 82), Боатенг (Хесе, 73), Гарсия (Момо, 59).
Вильярреал – Фернандес, Марио Гаспар, Мусаккьо, Руис, Коста, Тригерос, Сориано, Кастильехо (Альваро Гонсалес, 24), Сориано (Бакамбу, 83), Дос Сантос, Сансоне (Борре, 67).
Огоҳлантириш: Сансоне (23), Виера (70), Лемос (74), Коста (76), Лисоаин (90).
Четлатиш: Руис (19).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: