РФПЛ. Турнинг марказий учрашувида ғолиб аниқланмади

Россия 18 Март 2017 3912

Россия чемпионатининг 20-турида «Спартак» «Локомотив»га қарши сафар учрашувини ўтказди. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Ўйинда ҳисобни мезбонлар очди. 14-дақиқада Ари гол муаллифи бўлди. Аммо танаффусдан кейин Квинси Промес 52-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.

«Спартак» эндиликда 45 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалидаги пешқадамликни давом эттирди, москваликлар иккинчи ўриндаги «Зенит»ни 9 очкога ортда қолдирмоқда. «Локомотив» 27 очко билан тўққизинчи ўринда.

РФПЛ, 20-тур

Локомотив – Спартак 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 41 Ари, 1:1 – 52 Промес.
Локомотив – Гильерме, Чорлука (Пейчинович, 46), Денисов, Михалик, Кверквелия, Денисов, Тарасов (Баринов, 63), Фернандеш (Майкон, 76), Игнатьев, Миранчук, Ари.
Спартак – Ребров, Кутепов, Ташчи, Ещенко, Комбаров, Фернандо, Зобнин, Промес, Самедов, Ананидзе (Попов, 70), Зе Луиш.
Огоҳлантиришлар: Фернандо (29), Игнатьев (34), Фернандеш (73), Ещенко (79), Ари (84).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: