«Реал» ғалаба қозонди, Роналду 2та голга пас берди

Испания 18 Март 2017 7509

Испания чемпионатининг 28-турида «Реал» «Атлетик»ка қарши ўйин ўтказди. «Сан Мамес» стадионида кечган учрашувда Зидан шогирдлари муҳим ғалабани қўлга киритди.

Учрашувда Бензема ҳисобни очганди, иккинчи бўлимда, 65-дақиқада мезбонларнинг фахрий ҳужумчиси Ариц Адурис ҳисобни тенглаштирувчи голни урди. Аммо 3 дақиқа ўтиб мадридликлар жамоаси таянч ярим ҳимоячиси Каземиро ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.

Ўйинда шу ҳисоб сақланиб қолди. Эътиборли жиҳати, «Реал»нинг икки голига ҳам Криштиану Роналду пас узатди.

Эндиликда Примера турнир жадвали етакчиси «Реал» очколари сонини 65тага етказди ва «Барселона» билан орадаги фарқни 5тага оширди. «Атлетик» 44 очкоси билан еттинчи ўринда жойлашган.

Испания чемпионати, 28-тур

Атлетик – Реал Мадрид 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 25 Бензема, 1:1 – 65 Адурис, 1:2 – 68 Каземиро.
Атлетик – Аррисабалага, Иньиго Лекуэ (Муниаин, 59), Лапорт, Йерай Альварес, Де Маркос, Рауль Гарсия (Сусаета, 86), Итурраспе, Иньяки Уильямс, Беньят (Микель Рико, 79), Баленсиага, Адурис.
Реал Мадрид –    Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич (Васкес, 62), Каземиро, Кроос, Бэйл, Роналду (Иско, 79), Бензема (Мората, 85).
Огоҳлантиришлар: Адурис (28), Карвахаль (28), Каземиро (31), Кроос (71), Навас (90).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: