«Боруссия» навбатдаги ғалабани Обамейянг ёрдамида қўлга киритди

Германия 18 Март 2017 3173

Дортмунднинг «Боруссия» футбол клуби Германия чемпионатининг 25 тури доирасидаги «Ингольштадт» билан учрашувда ғалаба қозонди. Дортмунддаги «Сигнал Идуна Парк» стадионида кечган баҳс 1:0 ҳисобида якунланди.

Беллашувдаги ягона гол ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамейянг томонидан 14-дақиқада киритилди. Габонлик футболчи Марсель Шмельцернинг қанотдан узатиб берган тўпини меҳмонлар дарвозасига аниқ жойлаб қўйди.

«Боруссия» 46 очко жамғарди ва Бундеслига турнир жадвалида учинчи ўрнини эгаллаб турибди, «Ингольштадт» (19) 17-поғонада.

Боруссия Д – Ингольштадт-04 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 14 Обамеянг.

Боруссия Д – Бюрки, Пишчек, Папастатопулос, Гинтер, Дурм, Кастро (Мерино, 83), Геррейру (Вайгль, 56), Шмельцер, Пулишич (Шюррле, 77), Кагава, Обамеянг.
Ингольштадт-04 – Хансен, Матип, Брежери, Тиссеран, Хадерджонай, Моралес (Хинтерзеер, 90), Коэн (Мультауп, 83), Зуттнер, Лекки, Киттель (Гросс, 75), Лескано.
Огоҳлантириш: Лескано (35), Хадержонай (54), Зуттнер (81), Шмельцер (90).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: