Жаҳоннинг энг кўп ташриф буюрилган футбол клуби сайти маълум бўлди

Англия 12 Январ 2017 2409

УЕФАнинг йиллик ҳисоботидаги маълумотларга кўра, Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби сайти энг кўп фойдаланувчилар ташриф буюрган саҳифа бўлди. У жаҳоннинг барча футбол клублари расмий веб-порталлари орасида биринчи ўринни эгаллади.

“Қизил иблислар”нинг расмий сайтига ўтган мавсум давомида ҳар ойда деярли 8,5 миллион киши кирган. Кейинги поғонада “Арсенал” қайд этилган бўлса (8,5 млн), кучли учликни “Ливерпуль” сайти якунлаб берган (бир ойда 7,7 миллион фойдаланувчи ташриф буюрган).

Кейинги ўринларда Мадриднинг “Реал” (бир ойда 7,2 миллион киши) ва Каталониянинг “Барселона” (6,3 млн) сайтлари бормоқда. Биринчи ўнликдан, шунингдек, “Фенербахче” (3,3 млн), “Челси” (3,2 млн), Киевнинг “Динамо”си (3,1 млн), “Бавария” (2,9 млн) ва Дортмунднинг “Боруссия” клуби (2,7 млн) сайтлари ўрин олди.

Маълумотлар 2016 йилнинг январь-июнь ойларидаги ҳолат бўйича тақдим этилган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: