Видео: Неймар «Барселона»да 11 ўйиндан иборат голсиз сериясига якун ясади

Испания 12 Январ 2017 857

«Барселона» ҳужумчиси Неймар Испания Кубогининг 1/8 финалида «Атлетик»ка қарши кечган ва 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувда пенальти зарбасини аниқ бажарди.

Бразилиялик футболчи бу орқали каталонияликлар жамоасида 11 учрашувдан иборат голсиз сериясига якун ясади.

Охирги марта Неймар «Барселона» сафида ўтган йилнинг 19 октябрида, Чемпионлар лигаси доирасида«Манчестер Сити»га қарши кечган ўйинда голлардан бирига муаллифлик қилганди.

У Испания чемпионатининг жорий мавсумида 14 учрашувда иштирок этди ва 4 гол уриб, 8 голли узатма амалга оширди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: