«Ювентус» «Аталанта»ни ютиб, Италия кубоги чорак финалига чиқди

Италия 12 Январ 2017 780

Италия кубогининг 1/8 финалида "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиб жамоа сафида голларни Пауло Дибала, Марио Манжукич ва Миралим Пьянич ўз ҳисобларига ёзиб қўйдилар. "Аталанта" сафида Абдулай Конко ва Эммануэль Латте Лат жавоб тўплари киритдилар.

Чоракфиналда "Ювентус" "Милан" — "Торино" жуфтлиги ғолиби билан учрашади. Бу учрашув 12 январда бўлиб ўтади.

Италия кубоги. 1/8 финал.

Ювентус – Аталанта – 3:2
Голлар: 1:0 – Дибала (22), 2:0 – Манжукич (34); 2:1 – Конко (72), 3:1 – Пьянич (75, пен), 3:2 – Латте Лат (81).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: