УЕФА Европадаги чемпионатларни футболчиларнинг ўртача ёши бўйича таснифлади

Европа 12 Январ 2017 609

Россия футбол премьер-лигаси ва Туркия Суперлигаси Европадаги чемпионатлар орасида футболчиларнинг ўртача ёши энг катта чемпионатлар ҳисобланади. Бу маълумот УЕФАнинг йиллик ҳисоботида келтирилган.

"Футболчиларнинг ўртача ёш даражаси энг юқори бўлган чемпионатлар Россия ва Туркия чемпионатларидир. Бу чемпионатларда ўртача ёш 27,1. Англия, Испания ва Италияда эса бу кўрсаткич 26,9 ёшга тенг. Франция Лигаси (26) ва Германия Бундеслигаси (25,4) нисбатан "ёш". Европадаги "энг ёш лига" эса Нидерландиянинг иккинчи дивизиони - 23,1 ёш.

УЕФА маълумотига кўра, дунёда бу борада Россия чемпионатидан ёмонроқ фақат 3 лига мавжуд: Қатар (27,2), Филиппин (27,3) ва Таиланд (27,5). Мексикада ҳам Россия ва Туркиядаги каби футболчиларнинг ўртача ёши 27,1 ёшни ташкил қилади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: