Суарес «Барселона» сафидаги 100-голини нишонлади

Испания 12 Январ 2017 1058

«Барселона» Испания кубоги 1/8 финали жавоб учрашувида «Атлетик» билан учрашди. Учрашув 3:1 ҳисобида каталонияликлар фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувдаги голлардан бирини уругвайлик футболчи Луис Суарес киритди ва бу унинг «Барса» сафидаги 100-голи бўлди.

29 ёшли футболчига бу юбилей голга эришиш учун жамоа сафида 120 та ўйин ўтказиш кифоя қилди.

Шунингдек, бу гол «Барса» ҳужумкор боғламининг 300-голи бўлди: Лионель Месси (124), Неймар (76) ва Суарес (100) бирга ўйнаётганларидан бери умумий ҳисобда айнан шунча гол киритишган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: