Роналду Хамесни фикридан қайтаргани маълум бўлди

Испания 12 Январ 2017 3018

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоадоши, яримҳимоячи Хамес Родригесни «Челси»га ўтиш фикридан қайтарган. Бу ҳақда Confidencial Colombia нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, лондонликлар колумбиялик футболчини декабрда сотиб олишни режа қилган ва «Реал»га 90 млн. евро таклиф қилган. Хамес учун бу таклифни ўйлаб кўриши учун бир ҳафта муддатга эга бўлган, бироқ мадридликлар етакчиси Роналду уни жамоадан кетмасликка кўндирган.

Маълумот учун, Хамес жорий мавсумда Испания чемпионатининг 17 туридан 9тасида, жумладан, уларнинг бор-йўғи 4тасида асосий таркибда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та голли узатма муаллифига айланган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: