«МЮ» жамоани тарк этиши кутилган футболчи билан шартномани узайтирди

Англия 12 Январ 2017 2977

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячи Маруан Феллайни билан шартноманинг яна бир йилга узайтириш бандини кучга киритди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, манкунианлар жамоаси бельгиялик 29 ёшли футболчи билан 2013 йилда «4+1» кўринишида 5 йиллик битимга келишганди.

Унга кўра, 2017 йилдан бошлаб Феллайни бошқа клублар билан музокара олиб бориши мумкин эди, бироқ «МЮ» битимда кўрсатилган шартноманинг 2018 йил ёзига қадар узайтириш бандини кучга киритишга қарор қилди.

Яримҳимоячи бу орада Италиянинг «Милан» ва Хитой чемпионатининг бир қатор клубларидан бўлган таклифларга рад жавобини берди.

Унинг «МЮ»даги ҳафталик маоши 120 минг фунт стерлингни ташкил қилади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: