Моуриньо «МЮ» мухлисларини «Ливерпуль»га қарши бирлашишга чақирди

Англия 12 Январ 2017 1182

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионатининг навбатдаги турида «Ливерпуль» жамоасига қарши кечадиган учрашув олдидан мухлисларнинг қўллаб-қувватлови катта аҳамиятга эга экани ҳақида айтиб ўтди.

«Мен ҳамиша мухлисларнинг ўйиндаги иштирокини англаб турамиз. Агар биз жуда ва жуда яхши ўйнасак,  энтузиазм билан ҳаракатлансак, мухлислар ҳам ёнимизда бўлади. Қачонки бизнинг ўйинимиз қовушмаса, ўйинимизда интенсивлик ва ҳиссиёт йўқ бўлса, мухлисларнинг ҳаракати ҳам шунга яраша бўлади.

Бизда ажойиб мухлислар бор, мен уларни бошқа даражадаги мухлислар деб ҳисоблайман. Ҳақиқий фанатлар жамоаси яхши ўйнамаётганида ҳам қўллаб-қувватлашдан тўхтамайди. Бизнинг мухлисларимиз айнан шундай паллаларда ўзини кўрсатишади ва бизни олдинга ундайди.

Якшанба куни – биз учун ҳам, «МЮ» мухлислари учун ҳам алоҳида ўйин бўлиб ўтади. Шундай экан, мен барчани театрга эмас, («МЮ»нинг стадиони номи «Олд Траффорд» - «Орзулар театри»), биз учун ўйнашга чақираман», — деган Моуриньо.

«МЮ» Клопп жамоаси устидан ғалаба қозонса, барча мусобақалардаги ғалабалар сериясини 10тага етказиб олади.

Учрашув 15 январь куни «Олд Траффорд»да бўлиб ўтади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: