Месси «Барселона» учун жарима зарбасидан гол уриш бўйича Куманга етиб олди

Испания 12 Январ 2017 1511

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси жарима зарбасини голга айлантириш бўйича каталонияликлар жамоасининг собиқ футболчиси Рональд Куманга тенглашиб олди.

Испания кубоги нимчорак финалида «Атлетик» жамоасига қарши кечган жавоб учрашувининг 78-дақиқасида Месси жарима нуқтасидан гол уриб, жамоасининг кейинги босқичга чиқишини таъминлади.

Бу унинг жарима нуқтасидан урган 26-голи бўлди. Куман ҳисобида ҳам шунча гол бор. Бу клуб тарихидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланарди. Нидерландиялик мутахассис Мессини табриклаган:

«Табриклайман, Лео Месси! Янги рекорд учун яна битта гол қолди», - деб ёзган Куман твиттерида.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: