«Манчестер Сити»нинг супер трансфер учун янги нишони маълум бўлди

Англия 12 Январ 2017 5221

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ёзда амалга оширмоқчи бўлган шов-шувли трансфери ким бўлиши аниқ бўлди.

El Confidencial нашри берган хабарга кўра, «шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоага «Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибалани олиб келмоқчи. Гвардиола Агуэро ва Габриэл Жезуслар қаторида яна универсал ҳужумчи бўлишини хоҳламоқда ва бунинг учун Дибала асосий номзод бўлиб турибди.

Ҳозирча манчестерликлар таклиф қилиши мумкин бўлган тахминий сумма борасида ҳам маълумотлар йўқ. Олдинроқ «Реал» клуби футболчи учун 90 миллион евро беришга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Дибала «Палермо» сафида тўп суриб юрган пайтларида, унга қайси жамоаларни ёқтирасиз, деб берилган саволига «Барселона» ва «Манчестер Сити» жамоаларини ёқтиришини, дам олиш пайтида симулятор ўйинларини ўйнаганда айнан шу икки жамоани доимий равишда танлашини айтиб келган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: