Луис Суарес «Барселона» раҳбариятини Мессига муносабати сабаб танқид қилди

Испания 12 Январ 2017 2700

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес клуб раҳбариятига Лионель Месси билан янги шартнома имзолашда ўйлаб ўтириш керак эмаслигини айтди.

Уругвайлик футболчи бу ҳақда гапираркан бир кун олдин бу борада гапириб ўтган каталонияликлар бош директори Оскар Граунинг гапларини танқид остига олиб ўтди. Грау Месси билан шартнома имзолашда молиявий фейр-плей шартларини бузиб қўймаслик учун совуққонлик билан масалага ёндашиб, соғлом фикрга келиш кераклигини айтганди. 

«Месси билан шартнома узайтириш керак, соғлом фикрга эга бўлиш шартмас. Гап дунёнинг энг яхши футболчиси ҳақида кетмоқда», — дея Суареснинг сўзларини келтиради Marca.

Мессининг клуб билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: