Хитойда Мессининг мухлислари Роналдуникига нисбатан 3 баравар кўплиги аниқланди

Осиё 12 Январ 2017 1549

Хитойнинг Baidu (Google муқобили — Tribuna изоҳи) қидирув тизими 2016 йил учун маълумотларни тақдим қилди.

Ҳисоботга кўра, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Хитойда «Реал» форварди Криштиану Роналдуга қараганда уч баравар кўпроқ мухлисга эга экан.

Хитой чемпионати ўйинларига бўлган қизиқиш АПЛ билан солиштирганда 1,4 бараварга ўсган. Шунга қарамай, футбол бугунги кунда мамлакатда иккинчи рақамли спорт тури бўлиб қолмоқда. Биринчи ўринда баскетбол (спорт сўровларининг 50 фоизини ташкил қилади) футболни 10 фоиз кўпроқ сўровлар билан ортда қолдириб кетган.

2016 йилнинг ўзида қидирув тизимига биргина спорт мавзуси билан 1,8 миллиард марта сўровлар юборилган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: