Дибала «Ювентус»даги келажаги борасида гапириб ўтди

Италия 12 Январ 2017 1935

Италиянинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Пауло Дибала матбуотда унга «Реал» ва «Манчестер Сити» клубларидан бўлаётган қизиқишлар ҳақида хабарга муносабат билдириб ўтди.

«Менга таклиф бўлгани ҳақида ҳеч ким гапирмади. Мен жамоада Дель Пьеронинг фаолиятини такрорлашни истардим. «Ювентус»да тўп сураётганимдан бахтиёрман. Тез орада агентим шартномани узайтириш борасида музокара ўтказиш учун Туринга бошлайман.

Мен эндигина 23 ёшга тўлдим. Мен ҳозир кўп жабҳаларда ўйинимни ўстиришим керак. Мисол учун жисмоний ҳолатимни яхшилашим ва ўнг оёғимни мукаммаллаштиришим лозим» - дея Дибаланинг сўзларини келтиради Rai Sport.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: