Фото: «Челси» «Стэмфорд Бриж»ни қайта қуриш учун рухсат олди

Англия 12 Январ 2017 1184

«Челси» раҳбарияти «Стэмфорд Бриж» стадионини кенгайтириш лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатди.

Манба хабарига кўра, қайта таъмирлангандан сўнг ўйингоҳ сиғими 41 841дан 60 минг томошабинга қадар кўпайтирилади.

Қайта қуриш заявкаси раҳбарият кенгашида бир овоздан қабул қилинди. Таъмирлаш ишлари 2021/22 мавсуми давомида ниҳоясига етказилади.

Энди «Челси» раҳбарияти Лондон мэри Содиқ Хоннинг рухсатини олиши керак. Стадион реконструкциясининг молиявий қиймати 500 млн фунт ташкил қилиб, бу маблағ клуб хўжайини Роман Абрамовичнинг шахсий маблағлари ҳисобига қопланиши кутилмоқда.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: