«Барселона» Испания кубогининг чорак финалига чиқди ва қолган натижалар

Испания 12 Январ 2017 2622

"Барселона" Испания кубоги 1/8 финалининг жавоб учрашувида ўз майдонида Бильбаонинг "Атлетик" клубини қабул қилди. "Камп Ноу"да ўтган учрашув "Барса" фойдасига 3:1 ҳисобида якунланди.

Ғолиб жамоа ҳисобида голларни ўз ҳисобига Луис Суарес, Лионель Месси ва Неймар (пенальти) ёзиб қўйди. Бильбаоликлар сафида Энрик Саборит бир жавоб тўпини киритди.

Каталон клуби 1-учрашувни 2:1 ҳисобида ютқазганди. Шу тариқа икки учрашув ҳисобига кўра каталонияликлар мусобақанинг чоракфиналига йўл олишди.

Испания кубоги. 1/8 финал. 2-учрашув.
Барселона – Атлетик – 3:1 

Голлар: 1:0 – Л. Суарес (36) 2:0 – Неймар (48, пенальти); 2:1 – Саборит (51); 3:1 – Месси (78).

Шунингдек, қолган учрашувларда чоракфинал йўлланмасини "Атлетико", "Алавес", "Алькоркон" ва "Реал Сосьедад" қўлга киритди. Яна учта йўлланма "Эйбар" — "Осасуна", "Сельта" — "Валенсия" ва "Севилья" — "Реал Мадрид" жуфтликларида ўйналади.

Вильяреал – Реал Сосьедад – 1:1

Голлар: 1:0 – Оярсабаль (15); 1:1 – Сориано (45). 

Кордова – Алькоркон – 1:2
Голлар: 1:0 – Пьовакари (9); 1:1 – Родригес (51); 2:1 – Алехо (68).

Алавес – Депортиво – 1:1
Голлар: 1:0 – Мендес (45); 1:1 – Аррибас (62).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: