Вардига Россия чемпионатидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда

Англия 11 Январ 2017 1000

«Спартак» яқин вақт ичида Англия жамоаларидан бирига йўл олиши кутилаётган Квинси Промес ўрнига «Лестер» ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Жейми Вардини олиб келмоқчи. Бу ҳақда «Советский спорт» хабар тарқатган.

Қайд этилишича, «тулкилар» жамоаси Премьер-лиганинг жорий мавсумида қониқарсиз натижа қайд этадиган бўлса, Вардининг агентлари клубни ўзгартириш имкониятларини кўриб чиқиши мумкин.

Варди АПЛнинг жорий мавсумида 17 учрашув ўтказди ва 5 гол урди. У ўтган мавсумда 24 гол урган ва жамоаси билан тарихда илк марта чемпион бўлганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: