Ўзбекистон чемпионатидаги трансферлар: Саломов Малайзия талабига жавоб бера олмади, 3 футболчи «Машъал»дан кетди

Ўзбекистон 11 Январ 2017 1445

Ўтган мавсумни «Бухоро» клубида ўтказган Шавкат Саломов йил сўнггида жамоани тарк этган ва Малайзиянинг «Т-Тим» жамоаси йиғинида иштирок этган.

Лекин sports.uz нашри хабарига кўра, ушбу футболчи айни вақтда Тошкентга қайтиб келган. У фаолиятини яна «Бухоро»да давом эттириши кутилмоқда.

Шунингдек, Азиз Ибрагимов ҳам бухороликлар жамоаси сафида қоладиган бўлган.

Шу кунларда «Машъал» жамоаси қишки йиғин ўтказмоқда ва таркибига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олган. Шу билан бирга жамоа сафини тарк этаётганлар ҳам бор. Ғулом Ҳайдар Ғуломов ва Дилявер Абибуллаев бунгача расман клубдан кетишганди. Эндиликда улар қаторига Ғиёсжон Комилов, Мирзоҳид Ғофуров ва Жамшид Ҳасанов ҳам қўшилган

Комилов ва Ғофуров кейинги мавсумни «Навбаҳор» сафида бошлашади. Ҳасанов эса «Қўқон-1912» жамоаси билан машғулотларда иштирок этмоқда.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: