The Best маросимида Роналдуга берилиши керак бўлган соат ўғирлаб кетилди

Испания 11 Январ 2017 1645

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Цюрихдаги The Best совринларини топшириш маросимидан аввал олтита совға сифатида берилиши лозим бўлган соатлар ўғирлангани ҳақида маълум қилди. 

As маълумотларига кўра, ўмарилган соатлар The Best мукофотлари билан тақдирланган шахсларга мўлжалланган эди. Натижада энг яхши ўйинчи бўлган Роналду, йилнинг энг яхши мураббийи Клаудио Раньери, 2016 йилнинг энг яхши аёл футболчиси Карли Ллойд ва бошқа ғолиблар Hublot маркали соатларнинг анча арзон нусхаси билан чекланишди. Ўғирланган буюмнинг ҳар бири эса 92 минг евро турган.

Хабарларга кўра, яқин кунларда футбол оламининг ўтган йилги олтита энг яхшилари Hublot’нинг ўша - Bing Bang Football соат моделини барибир олишади. 
 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: