Роналду Мессидан хафа

Испания 11 Январ 2017 7979

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФАнинг тақдимот маросимига «Барселона» футболчилари келмаганидан норозилик билдирди.

«Менга Месси табрик жўнатгани ҳақида сўраяпсизми? Ҳазиллашманг. Менда ҳатто унинг телефон рақами йўқ.

Маросимда бўлмасанг, ғолибни табриклашинг қийин бўлади. Мен у «Олтин тўп»ларини олганида ҳар сафар табриклагандим, у эса маросимга келмади.

Мен нафақат Месси, балки «Барселона»нинг барча футболчилари маросимда иштирок этишини хоҳлагандим. Тушунаман, уларни муҳим ўйин кутмоқда. Мен ҳам клуб буюрган ишни қиламан.

Масалан, мен клуб шарафи учун ҳар йили «Олтин тўп»ни топшириш маросимига келганман. Бундан кейинги йилларда ҳам номзодим қўйилса ва таклиф этилсам, маросимга албатта ташриф буюраман», – деган Роналду El Larguero телеканали эфирида.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: