«Реал»нинг собиқ директори: Ҳозир Пике қилаётган ишни қилмаганим учун мени ҳайдашган 

Испания 11 Январ 2017 2733

«Реал»нинг собиқ бош директори Хорхе Вальдано ўзининг нима учун «Қироллик клуби»дан кетгани ҳақида яна бир бор гапириб ўтди.

У «Реал»га Жозе Моуриньо бош мураббий бўлиб келган кезларда истеъфога чиқарилганди. Вальдано ўша вақтда у билан зиддиятга борган ва испан нашрлари унинг истеъфосини шу зиддият билан боғлаганди. Вальдано эса уни ҳозир Херард Пике «Барселона»да бажараётган вазифани, яъни, ҳакамларни танқид қилиш билан шуғулланмагани учун ҳам ҳайдашганини айтиб ўтди. 

«Реал»да мен Пикенинг ролини бажаришдан бош тортгандим ва мени жазолашганди. Бу шундай тасаввур уйғотадики, агар сен ҳакамларни танқид қилмасанг, ватан хоинисан. «Барселона»нинг ишлари жойида бўлган вақтда улар ҳакамларнинг ишига аралашишмасди. Ҳозир «Реал»нинг ишлари жойида ва улар ҳам ҳакамларга эътибор қаратишмаяпти», — дея Вальданонинг сўзларини келтирган BeiN Sports.

Пике охирги вақтларда «Барселона» ўйинларини бошқараётган ҳакамларни танқид қилмоқда.

Видео: Пике «Вильярреал»га қарши ўйиндан кейин трибунада Ла Лига президентини кўриб қолди ва...

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: