«Реал» «Севилья»га қарши таркибни эълон қилди: Роналдуга яна дам берилган

Испания 11 Январ 2017 2173

Криштиану Роналду «Реал»нинг Испания кубогининг нимчорак финалида «Севилья»га қарши 13 январь куни бўлиб ўтадиган жавоб ўйинида иштирок этмайди.

Жамоа бош мураббийи Зайнидин Зидан шу куни майдонга тушиши мумкин бўлган 19 футболчи рўйхатини эълон қилган.

Роналду бир ҳафта илгари ўтказилган биринчи учрашувни ҳам ўтказиб юборганди. Ўшанда Зидан футболчига дам беришга қарор қилганини айтганди.

Таркиб қуйидагича:

Дарвозабонлар: Навас, Касилья, Яньес.

Ҳимоячилар: Карвахаль, Рамос, Варан, Начо, Марсело, Коэнтрао, Данило.

Яримҳимоячилар: Кроос, Каземиро, Ковачич, Асенсио, Энцо.

Ҳужумчилар: Мората, Бензема, Васкес, Мариано.

Жароҳатланганлар: Бэйл, Пепе

Таркибга киритилмаганлар: Роналду, Хамес, Иско, Модрич.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда «Реал» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: